Мюллер "Бавария"дан норози

  • 02 Feb 16:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" футболчиси Томас Мюллер жамоадан норози эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, клуб раҳбарияти унга ҳамон шартномани узайтириш борасида таклиф юбормаган. 

Tecno

"Клуб вакилларидан ҳеч ким мен билан бу борада боғланмади. Улар менга ҳали таклиф жўнатмади. Кўрамиз, келажакда мени нима кутяпти экан?!", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли немиснинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунланади. 

Маълумот ўрнида, Томас Мюллер жорий мавсум Бундеслигадаги 20 учрашувда 6 гол ва 18 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.  

Comments

You must be logged in to commet!