
МЮ Роналдунинг талабини тан олмади
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Криштиану Роналдунинг ўзини бошқа жамоага қўйиб юбориш ҳақидаги сўровига рад жавобини берган.
Фаолиятининг якуни кўриниб қолган португалиялик юлдуз келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтишни истаяпти. Қолаверса, манчестерликлар трансфер бозорида кўнгилдагидек қатнашмаётгани боис, машҳур тўпурар жамоанинг келажагига шубҳа билан қарамоқда.
Роналдунинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзгача давом этади. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.
Аввалроқ, Роналду “Челси” билан музокара олиб бораётгани ҳақида забарлар тарқатилган эди.
Фикрлар