
МЮ Гринвуднинг ўрнига кимни олиб келиши маълум
“Манчестер Юнайтед“ ёзги трансферлар ойнасида “Аякс“ футболчиси Антонини сотиб олмоқчи. Клуб уни келажаги номаълум бўлиб турган Гринвудга ўринбосар, деб ҳисобламоқда.
“Аякс“ 21 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Унга ҳозирда “Манчестер Сити“, “Ливерпуль“, “Челси“ ва “Барселона“ каби гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
“Transfermarkt“ порталида бразилиялик истеъдод соҳиби 35 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот ўрнида, Антони жорий мавсум барча турнирлар доирасида 25 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 8 ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар