Мужибилло Турсунов камбэк қилди

  • 08 Dec 15:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Tecno

Бугунги кун доирасида, 67 кг да иштирок этаётган Мужибилло Турсунов мезбонлар боксчиси Бунжонг Синсири билан ўзаро жанг қилди. Дастлабки раундда рақибига имконият бериб қўйган Мужибилло 3-раундда барчасини ўзгартириб юборди. Таиландлик спортчи жарохати туфайли жангни давом эттира олмади ва ғалаба ҳамюртимизга берилди. Энди боксчимиз финалда Қозоғистон вакили Бекбауов Дулат билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бироздан кейин Ҳавасбек Асадуллаев мўғилистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарга қарши рингга кўтарилади.

Comments

You must be logged in to commet!