Муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 02/516-А/F-сон буйруғига асосан жорий йилнинг 15-20 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида муайтай бўйича кичик ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан жами 774 нафар, шундан 166 нафари қизлар 82 та вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 

Шунингдек, мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар орасидан энг яхши спортчилар жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Бахрайн давлатида бўлиб ўтадиган Осиё  ўйинларига саралаб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон муайтай ассоцацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!