
Моуриньонинг Шомуродовдан кўнгли тўлмади. Энди нима бўлади?
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов айни вақтда Италиянинг "Рома" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Сўнгги пайтларда захирада қолиб кетаётган легионеримизнинг Рим клубини тарк этиши ҳақида хабарлар чиқмоқда.
"Notiziecalciomercato.eu" нашрининг хабар беришича, Шомуродов Моуриньонинг кейинги режаларига киритилмаган. "Бўрилар" президенти Тьяго Пинто ёзги трансферлар ойнасида 26 ёшли ҳужумчимизни сотиб юбориш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элдор жорий мавсум жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Comments
Элдорда мотивация, хохиш йук! Максад йук, Корни туйди. Утираверади...
Хеч кайси клубга берсанг ейман деган уйинчи керак эмас