Моуриньо зўр ҳужумчи танлади

  • 9 август, 2020, 19:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” раҳбарияти 20 миллион фунт эвазига “Саутгемптон” ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хайбер трансферини ўз фойдасига ҳал қилинганидан кейин, ҳужум чизиғини кучайтиришга киришди.

Tecno

Моуриньо асосий тўпурар Ҳарри Кейннинг ёнида Каллус Уилсонни кўрмоқчи. Бу ҳужумчи “Борнмут”нинг премьер-лигада қолишига ёрдам бера олмаган бўлса-да, энг маҳоратли футболчилардан бири сифатида қатор жамоалар эътиборини тортмоқда.

Қолаверса, Каллум Уилсон Англия терма жамоасидаги жойини сақлаб қолиш учун юқори дивизион жамоасида тўп суриши шарт. Жорий мавсумда у 35 та ўйинда 8 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!