Моуриньо яна бир футболчининг жавобини бериб юборади

  • 1 апрель, 2021, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо ҳам таркибни жанговар ҳолатга келтириш учун ёзги трансферлар вақтида жиддий ўзгаришлар қўл урмоқчи.

Tecno

Хусусан, португалиялик мутахассис ўзига керак бўлмаган ўйинчиларни сотиб юборади. “Тоттенхэм”дан кетадиганлар рўйхатига бельгиялик ҳимоячи Тоби Алдервейрелд ҳам киритилди.

32 ёшли ҳимоячининг лондонликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Шунга қарамай, клуб уни 15 миллион еврога қўйиб юбормоқчи. Тобига ўз мамлакатидан “Брюгге” харидор бўлмоқда.

Алдервейрелд жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилишга ҳам эришди. У 2016 йилдан бери “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!