Москванинг “Локомотив”ини Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган футболчи бошқармоқда

  • 25 май, 2020, 03:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россия Премьер-лигасида “Локомотив” бош мураббийининг ўзгариши катта шов-шувларга сабаб бўлди. Эндиликда собиқ бош мураббийга айланган Юрий Сёминнинг клуб билан шартномасини 31 майгача давом этса-да, мутахассис жамоани ташлаб кетган.

Tecno

“Локомотив” футболчилари 22 май куни мавсумга тайёрланиш учун ўз қароргоҳида машғулотларни бошлади. Янги бош мураббий Марко Николич ҳали Москвага етиб келганича йўқ.

Шу боис “темирйўлчи”ларни футболчилик фаолиятини ушбу клубда ўтказган ва Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган Олег Пашинин ўтказмоқда.

Олег Пашинин 2001-2005 йилларда Ўзбекистон терма жамоасида 12 та ўйин ўтказган.

Шарқ – нозик масала. Россиядаги тарихий терма жамоада 7 футболчимиз бор

Улар Россиядаги ҳужумчиларни титратган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!