"Монако" МЮ ва "Реал" қизиқаётган 19 ёшли футболчисини қанчага сотмоқчи?

  • 3 август, 2020, 12:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" клуби раҳбарияти бир қатор грандлар эътиборига тушган марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиляни қанчага сотишини маълум қилди.

Tecno

Get French Football News нашрининг ёзишича, монаколиклар 19 ёшли французни 30 миллион еврога трансфер қилмоқчи. Унга "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Байер" каби жамоалардан жиддий қизиқиш бор. 

Маълумот учун, Бадьяшиля жорий мавсум “Монако” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!