Модель қиз туфайли "Ливерпуль" дарвозабони Бундеслигага қайтади

  • 27 март, 2020, 13:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни “Бешиктош” сафида ижарада ўтказаётган “Ливерпуль” дарвозабони Лорис Кариус яна Бундеслигага қайтиши мумкин.

Tecno

Sport1.de нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли немис посбонини “Герта” ўз сафида кўрмоқчи. Айтиш керакки, ушбу таклиф унинг учун маъқул келиши кутилмоқда. Боиси, Кариуснинг севган қизи - модель София Томалла Берлинда истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Кариус учун Бундеслига бегона эмас. Боиси, у “Ливерпуль”га ўтишидан олдин “Майнц” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!