"Милан" "Ливерпуль" ҳужумчисига қизиқишни оширди

  • 02 Aug 20:21
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида "Ливерпуль" клуби форварди Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Журналист Жанлука Ди Марцио тарқатган маълумотга кўра, уругвайлик футболчи "россонериликлар"нинг асосий трансфер мақсадига айланган.

Tecno

Гарчи музокаралар осон кечмаётган бўлса-да, италияликлар Нуньес билан алоқага чиқишган. Айни пайтда ҳужумчига Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо саудияликлар ҳали расмий таклиф йўллашмаган.

Шунингдек, инсайдер Саша Тавольери маълум қилишича, "Милан" аввалроқ ПСЖда тўп тепаётган Гонсалу Рамушни олиб келишга уриниб кўрган, бироқ французлар сўраган трансфер тўлови клуб раҳбариятини орқага чекинтирган.

2023/24 йилги АПЛ мавсумида Дарвин 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли пас билан иштирок этган.

Comments

You must be logged in to commet!