
Мессининг "Барселона"да қолишига умид борми?
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси барибир "Барселона"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда RAC1 хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Каталония клуби раҳбарияти яқин орада 34 ёшли футболчи билан янги шартнома имзоланишини истисно қилмаяпти.
"Кўк-анор ранглилар" хўжайинлари ҳужумчининг келажаги билан боғлиқ вазиятни қийин деб ҳисоблашмоқда. Аммо уларнинг фикрича бу амалга ошиши имконсиз бўлган иш эмас.
Олти карра "Олтин тўп" соҳиби 1 июлдан эркин агент ҳисобланади.
"Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланган Месси 2000 йилдан буён клуб таркибида ўйнаб келмоқда. 2003 йилнинг ноябрида асосий таркибда дебют қилган Лео ўтган давр мобайнида жами 778 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 672 та гол ҳамда 305 голли узатма ёздириб қўйди. Месси “Барса” таркибида жами 35 совринни қўлга киритган.
Фикрлар