Мбаппе ва Неймарнинг муносабатлари яхши эмас!

  • 26 сентябрь, 2021, 16:10
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

ПСЖ клуби футболчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган "Монпелье"га қарши ўйинда ҳужумдаги шеригининг ҳаракатларидан норози бўлди.

"RMC Sport" хабарига кўра, франциялик футболчи 88-дақиқада захирага олинганидан кейин ярим ҳимоячи Идрисса Гуйега Неймар борасида шикоят қилди.

"У менга бундай пас бермайди", - деди Мбаппе 89-дақиқада Неймар Дракслернинг голига пас берганидан сўнг.

Маълумот учун, 22 ёшли форвард бу мавсум Лига 1 доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобага 4 та гол ва 3 та ассистни ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!