
Маурицио Саррининг нега жаҳли чиққан эди?
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри кечаги машғулотларни футболчилар можароси сабаб тарк этмаганини айтди.
“Кеча нима бўлганини тушунмадингиз. Агар футболчиларим машғулот пайти агрессив бўлишса, мен бундан хафа бўлмайман, аксинча хурсанд бўламан.
Аслида эса мен стандард талаблар бажарилмаганидан ғазабландим, чунки 15 дақиқа ўтса ҳамки камералар ўша ерда эди. Мен айнан ушбу ҳолатдан ранжидим, футболчилардан эмас”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Боку шаҳрида "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасида Европа лигаси финал баҳси бўлиб ўтмоқда.
Фикрлар