Асосий мазмунга ўтиш

Манчестерликлар шарманда бўлди, бунақа ўйиндан кейин одатда мураббий ҳайдалади

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида навбатдаги мағлубиятни қайд этди. Майкл Кэррик бошқарувидаги жамоа сафарда мусобақа дебютанти "Комо"га қарши майдонга тушиб, йирик – 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу ўйиндан сўнг инглиз матбуотида, хусусан, The Telegraph нашри саҳифаларида клуб атрофидаги вазият яна бир бор танқидий руҳда ёритилди.

Нашр журналисти Жеймс Дакер мақоласига "Манчестерликлар “Комо”га қарши ўйинда ўзини шарманда қилди – бундай ўйинлар одатда мураббийнинг истеъфоси билан тугайди" сарлавҳаси қўйилган.

Хабарларга кўра, Майкл Кэррик ҳозир катта босим остида қолган. Премьер-лигада жамоа жадвалнинг 13-поғонасида, Чемпионлар лигасида эса 20-ўринда бормоқда.

"Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги учрашуви 25 октябрь куни бўлиб ўтади. Жамоа ушбу турда "Борнмут"га қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ