"Манчестер Юнайтед"нинг режалари барбод бўлди

  • 26 август, 2020, 19:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"ни қизиқтириб қўйган "Монако" ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль жамоада қоладиган бўлди.

Tecno

Get French Football News тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” 19 ёшли футболчи учун монаколикларга 30 млн евро таклиф қилган, аммо “Монако” бош мураббийи Нико Ковач раҳбариятдан уни сотиб юбормасликни сўраган.

Бадьяшиль “Монако” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!