“Манчестер Юнайтед”га ўтганимга ишонманг!

  • 04 Dec 13:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси Дэнни Уэлбек айни пайтда “Брайтон” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Tecno

Манчестер клубида юз бераётган ўзгаришлар фонида 34 ёшли ҳужумчи собиқ жамоасига қайтишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Манчестер Юнайтед” тизимида 13 йил юрган Уэлбек бу маълумотларнинг ҳақиқатдан узоқлигини таъкидлаб, уларни инкор қилди.

- Бу хабарлар асоссиз. Манчестерлик йигит сифатида “Юнайтед”га ушбу клубда фаолият юритган давримда алоқадор бўлганман. Ҳамма нарса ўзгаради. Ҳозир бор эътиборимни “Брайтон”га қандай фойда келтиришим мумкинлигига қаратганман, - деди Дэнни Уэлбек.

Уэлбек “Манчестер Юнайтед” ва “Брайтон”дан ташқари “Престон”, “Сандерленд”, “Арсенал”, “Уотфорд” каби жамоаларда ҳам тўп тепган.

Comments

You must be logged in to commet!