
“Манчестер Юнайтед” жамоани чемпион қиладиган футболчи топди
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансферлар мавсумида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
The Athletic нашрининг таъкидлашича, улар мавсум якунланиши билан “Аякс” таянч ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхни трансфер қилишни режалаштирмоқда. Жорий мавсумда “Юнайтед” скаутлари бир неча маротаба 19 ёшли футболчининг ўйинларини бевосита кузатиб борди.
Бу трансферни амалга оширишда ягона муаммо Гравенберхнинг агенти Мино Райола эканидир. Бу мутахассис анчадан бери манчестерликлар билан яхши чиқиша олмай келади.
Гравенберх “Аякс”даги фаолиятини бошлаганидан бери жамоа учун жами 97 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига ўн битта гол расмийлаштирди. Унинг бугунги кундаги трансфер нархи 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фикрлар