"Манчестер Юнайтед" футболчисининг кетишига матлақо қарши

  • 25 сентябрь, 2022, 09:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шартнома узайтиришга умид қилмоқда, деб хабар беради "Daily Mail" нашри.

Tecno

Рэшфорднинг шартномаси жорий мавсум охирида тугайди ва "Юнайтед" ўз тарбияланувчисини таркибда сақлаб қолиши керак. Шартнома бўйича музокаралар олиб борилмоқда, аммо ҳозирча Маркус янги битимни имзолашга шошилмаяпти.

"Юнайтед" янги йилга қадар Рэшфорд билан янги келишувга эришишга умид қилмоқда, акс ҳолда клуб амалдаги шартномасини автоматик равишда 12 ойга узайтириш вариантидан фойдаланишга мажбур бўлади.

Агар клуб бу вариантдан фойдаланганса, Рэшфорд январ ойида бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш имкониятидан маҳрум бўлади.

Ҳозирда 24 ёшли Рэшфорд ҳафтасига тахминан 180 минг фунт олади. Миш-мишларга кўра, ҳужумчи ҳафтасига 350 минг фунт маош оладиган жамоадоши Жейдон Санчо даражасидаги маошни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!