"Манчестер Юнайтед" Доннаруммани Онанага ўринбосар сифатида кўрмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" Жанлуижи Доннаруммани жамоани кучайтириш учун номзодлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда "Caught Offside" хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, италиялик дарвозабон Андре Онанага ўринбосар сифатида манкунианликлар томонидан таклиф этилиши мумкин. Яқин вақт ичида "қизил иблислар" ва ПСЖ клублари ўртасида расмий музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Аввалроқ маълум бўлишича, Доннарумма ва парижликлар раҳбарияти ўртасидаги шартномани узайтириш борасидаги музокаралар мураккаб кечган — ПСЖ унинг молиявий талабларини қондиролмаяпти. Италиялик посбоннинг амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Доннарумма барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг 17 тасида дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!