"Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" дарвозабонини ўз сафида кўрмоқчи

  • 14 март, 2021, 14:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" дарвозабони Ник Поупнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, манкунианлар 28 ёшли посбонни ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Поуп учун МЮдан ташқари "Тоттенхэм" ва "Челси" ҳам курашмоқда. Ўз навбатида, "Бёрнли" ҳам яхши маблағ эвазига дарвозабонини сотишга тайёр.

Ник Поуп жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!