Асосий мазмунга ўтиш

Манчестер суперклубига янги мураббий топилди

«Брайтон» жамоасини бошқараётган ёш немис мутахассиси Фабиан Хюрцелер «Манчестер Юнайтед» учун янги бош мураббий лавозимига даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.

The Telegraph нашри маълумотича, 33 ёшли мураббий манчестерликлар бошқарувига асосий номзодлар рўйхатига киритилган. Ҳозирча жамоа билан Майкл Кэррик ишлаётгани қайд этилмоқда. Шу билан бирга, «Брайтон» раҳбарияти Хюрцелер учун «Манчестер Юнайтед»дан жаҳон футболи тарихидаги энг катта товон пулилардан бирини талаб қилиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Ёш мутахассиснинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Хюрцелер қўл остидаги «Брайтон» ҳозирги пайтда Англия чемпионати жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ