"Манчестер Сити" яна ҳимоячи сотиб олмоқчи

  • 24 Apr 18:36
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ёзги трансферлар ойнасида таркибга яна битта ҳимоячи қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда "TBR Football" нашри маълум қилди.

Tecno

Хабарга кўра, "шаҳарликлар" қишки трансферлар ойнасида клубни тарк этган Кайл Уокернинг ўрнини тўлдириш учун "Тоттенхэм аъзоси Педро Поррони трансфер қилмоқчи. Порронинг ҳимоядан ташқари ҳужумда ҳам фаол ўйнаши Гвардиолага манзур келган ва мураббий футболчини олиб келинишига қарши эмас. Педрони "шпорлар" раҳбарияти 58 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, 38 ёшли футболчи жорий мавсумда жами 31 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган. Айни пайтда унинг "Transfermarkt" порталидаги баҳоси 45 миллион еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!