Мактоминей "Наполи"да ўзини ноқулай ҳис қилмоқда ва Англияга қайтишни хоҳламоқда
Собиқ "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей Англия Премьер-лигасига қайтиш ниятида экани ҳақида "The Sun" хабар берди.
Шотландиялик футболчи 2024 йил ёзида Туманли Альбионни тарк этиб, Италиянинг "Наполи" жамоасига ўтган эди. Манбанинг маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи Неаполда майдон ташқарисидаги ҳаёт тарзидан мамнун эмас ва шу боис Англияга қайтиш ҳақида ўйламоқда.
Жорий мавсумда Мактоминей барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
Унинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.



Фикрлар