Асосий мазмунга ўтиш

Макс Верстаппен Нидерландия Гран-приси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Тўрт карра жаҳон чемпиони пойгада нималар кутаётгани билан ўртоқлашди

Тўрт карра жаҳон чемпиони ва "Ред Булл" пойгачиси Макс Верстаппен 29-31 август кунлари Зандвоортда бўлиб ўтадиган Нидерландия Гран-присидан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.

"Ёзги танаффус муваффақиятли ўтди, дам олдим, оилам ва дўстларим билан вақт ўтказдим. Позитив кайфият билан биз дарҳол Зандвоортга жўнаймиз. Бу мен учун ўзига хос пойга, чунки бу мен учун уй пойгаси. Ажойиб муҳит, биз бу ерда катта қўллаб-қувватлашни ҳис қиламиз. Пойгада "зарғалдоқ денгиз"дан ўтиш жуда ажойиб туйғу, сабрим чидамайди.

Нидерландия Гран-приси шарафига мен ўловранг шлени ва махсус пойабзал кияман. Зандвоорт - ўзига хос конфигурацияга ва кўплаб тез бурилишларга эга эски мактаб трассаси. Пойга қийин бўлади, об-ҳаво ҳаммасини мураккаблаштириши мумкин, кўрамиз, қандай бўларкин", - дея Верстаппеннинг сўзларини келтирди "Ред Булл" матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ