
Маҳмуд Мурадов тарихий жангчи сифатида тасвирланди ва ҳамюртимиздан ўзига хос изоҳ...
UFCдаги биринчи ўзбек Маҳмуд Мурадов Instagram саҳифасига ўзини тарихий жангчи сифатида тасвирланган фотосини жойлади ва унга қуйидаги тарзда изоҳ қолдирди.
"1930 йил жангчисининг бу образи мухлисларимда катта қизиқиш уйғотди. Беркитмайман, менга руҳан яқин бўлган қаҳрамон ролини ўйнаш ўзимга ҳам жуда ёқди. Гап шундаки, яқинда жаҳонга машҳур нашр менинг расмларим ва таржимаи ҳолимнинг қисқача мазмуни акс эттирилган йилномани тақдим этади. Мен бундай нуфузли нашр, қачондир орзуси ортидан келиб, бугун, жаҳон майдонларини забт этаётган ўзбекистонлик йигит билан ишлаётганидан жуда хурсандман. Aлҳамдулиллаҳ, ўз касбимни яхши кўраман ва баъзида қийинчиликларга дуч келсам ҳам, ҳар бир кунимдан завқ олиб яшашда давом этаман. Барчаси учун Aллоҳга шукр!",- дея ёзиб қолдирган ўзбек жангчиси.
Фикрлар