
"Лудогорец" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция
УЕФА Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган "Лудогорец" - "Тоттенхэм" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 84'
"Тоттенхэм" ҳамон устунликни ўзида сақлаб турибди.
- 79'
Доэрти сариқ карточка олди.
- 76'
Бергвейннинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 75'
Янков ўрнига Чибота майдонга тушди.
- 73'
Соузанинг зарбаси Ҳартнинг қўлига бориб тушди.
- 72'
Ло Челсо ўрнига Ндомбеле майдонга тушди.
- 71'
Соузанинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 70'
"Лудогорец" футболчисининг зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди.
- 66'
Бергвейннинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 65'
Бергвейн Кейн ўрнида ҳаракат қилади.
- 62'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Соннинг узатмасини Ло Челсо дарвозага жойлаб қўйди.
- 61'
Моура ўрнига Сон майдонга тушди.
- 59'
Абел ўрнига Сантана, Кешеру ўрнига эса Митков майдонга тушди.
- 55'
Ло Челсонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 53'
Винисиус жарима майдони марказидан ноаниқ зарба йўллади.
- 50'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кешеру "Лудогорец"ни ўйинга қайтарди.
- 48'
Тайм аввалида, шунингдек, Кейн ўз ўрнини Карлос Винисиусга бўшатиб берди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 46'
Хёйбьерг Сиссоко ўрнига майдонга тушди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Жарима майдонига узатилган тўпни "шпорлар" ҳимоячилари қайтариб юборди.
- 42'
Ло Челсо майдон марказида йиқитилди.
- 39'
Кейннинг зарбасини дарвозабон яна бир маротаба қайтарди.
- 38'
Кейннинг боши билан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 35'
Лондонликлар янада хотиржам ҳаракат қила бошлади.
- 32'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Моура Кейннинг навбатдаги пасини увол қилгиси келмади.
- 31'
"Лудогорец"нинг яна бир ҳужуми жарима майдонига етмай якунланди.
- 27'
Кейннинг узатган тўпини Моура дарвозага жойлаб қўя олмади.
- 24'
"Тоттенхэм" тўп назоратини яна олиб қўйди.
- 20'
Моуранинг зарбаси ҳам хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
- 20'
Уинкснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 18'
"Лудогорец" тўпни назорат қилиш орқали рақиб босимидан қутулишга урунмоқда.
- 15'
Абел сариқ карточка ишлаб олди.
- 13'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн "Тоттенхэм"нинг бурчак зарбасини голга айлантирди.
- 11'
"Лудогорец" ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти.
- 9'
Бэйлнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 6'
Кейннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
- 4'
"Тоттенхэм" дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олди.
- 2'
"Тоттенхэм"нинг чиройли комбинацияси Кейннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури бошланмоқда. "Лудогорец" - "Тоттенхэм" учрашувини матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар