Лопетеги - "Севилья" тарихидаги энг яхши мураббий!

  • 12 февраль, 2022, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Севилья" кеча Ла Лиганинг 24-турида ўз майдонида "Эльчени" 2:0 ҳисобида енгди ва пешқадам "Реал" билан орадаги фарқни 3 очкога қисқартирди.

Эътиборлиси, ушбу баҳс Хулен Лопетеги учун Испания чемпионатида андалусияликлар бош мураббийлигидаги 100-ўйин бўлди. У ушбу натижага эришган клуб тарихидаги 7-мураббийга айланди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, Лопетеги дастлабки 100 та ўйинда ғалаба қозониш бўйича “Севилья” тарихидаги энг яхши натижага эга бўлди. Унинг бошқарувидаги "Севилья" 56.6% учрашувда ғалаба қозонган. Аниқроғи, 56 та ғалаба, 26 та дуранг ва 17 та мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!