Асосий мазмунга ўтиш

"London Chess Classic": Нодирбек Абдусатторов - чемпион!

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Вакилимиз сўнгги тур олдидан чемпионликни расмийлаштирди

Нодирбек Абдусатторов навбатдаги беллашувда Алиреза Фироузжа билан дуранг ўйнади ва чемпионликни расмийлаштирди! 

Нодирбек "London Chess Classic" турнирида навбатдаги тарихий натижани қайд этди. Абдусатторов бу турнирда ҳақиқий доминант ўйин кўрсатди: у кетма-кет 6 та партияда ғалаба қозониб, энг яқин таъқибчиларидан 2 очкога олдинлаб кетди. Сўнгги турдаги Алиреза Фироузжага қарши дуранг натижа мусобақа якунига 1 тур қолганда уни турнир чемпионига айлантирди. 
 
Маълумот ўрнида, вакилимиз мусобақани дуранг билан бошлаган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ