"Локомотив" сафида қайси футболчи дебютини ўтказди?

  • 20 апрель, 2022, 14:11
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Локомотив” клуби бу йил асосий эътиборини ёшларга қаратишни лозим топган. Шу мақсадда ўсиб келаётган ёшларга ишонч билдирилмоқда.

Tecno

Кеча “Локомотив” Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичи доирасида “Хоразм”га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда дебют қилган футболчи бор. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.

локо йўлдошев_1

“Учрашувининг 87-дақиқасида Нурмуҳаммад Тошпўлатов ўрнига 19 ёшли ҳимоячи Абдуллоҳ Йўлдошев майдонга тушди.

Бу ёш ҳимоячимизнинг асосий жамоадаги дебют баҳсига айланди. Биз футболчимизга асосий жамоамизда янада кўп ўйинлар ўтказишини тилаб қоламиз”, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!