
"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Тожикистон клубига аламли тарзда мағлуб бўлди
Про лига қатнашчиси ҳисобланган "Локомотив" ёзги тайёргарлик йиғинини давом эттирмоқда. Шу билан бирга назорат учрашувлари ҳам ўтказилмоқда.
Бугун "Локомотив" Тожикистоннинг "Вахш" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, беллашув 2:3 ҳисобида "Вахш" фойдасига ҳал бўлган. Аввалига "Локомотив" 2:0 ҳисобида олдинда эди. Бироқ иккинчи бўлимда тожикистонликлар 3 та гол уриб ғалабани илиб кетди.
"Локомотив" - "Вахш" 2:3
Асосий таркиб: Раҳимжон Давронов, Кирилл Тодоров, Озодбек Ўктамов, Анзур Исмоилов, Хосров Хананов, Леван Арвеладзе, Диёржон Туропов, Абдушукур Маҳаматов, Акаки Шулая, Муҳриддин Зоиров, Шодиёр Шодибоев.
Захирадагилар: Данил Бакланов, Чингиз Сейтжанов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Даврон Ҳошимов, Муҳаммад-Юсуф Ҳусанов, Фаррухбек Мухторов, Асадбек Режаббоев, Қувончбек Абраев, Никола Попович, Абдулазиз Абдусаломов.
Голлар: Шодиёр Шодибоев (45, 1:0), Муҳриддин Зоиров (45+1, 2:0), Константин Черний (56. 2:1), Суннатилло Азизов (70, 2:2), Энрик Акомати (89, 2:3).
Фикрлар