“Ливерпуль”га кутилмаган харидор чиқди

  • 13 ноябрь, 2022, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” хўжайини Жон Генри клубга яхши харидор чиқса, уни сотиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди.

Tecno

Шундан сўнг, дубайлик шайхлар ва аралаш жанг санъатлари устаси Конор Макгрегор “Ливерпуль”ни сотиб олиш ниятини билдирди. Энди улар қаторига кутилмаган харидор – ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани қўшилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Амбани жаҳондаги бадавлат одамлар рейтингида саккизинчи поғонада қайд этилган. Унинг бойлиги 102 миллиард еврога тенг.

 Мукеш спорт ихлосмандларидан ва шу боис Жон Генри сўраётган 4,6 миллиард евро уни чўчитаётгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!