"Ливерпуль" сардори Саудия клубида тиббий кўрикдан ўтди

  • 23 июль, 2023, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" сардори ва ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Саудиянинг "Ал-Иттифоқ" клубига ўтишга яқин турибди, деб хабар бермоқда The Athletic.

Tecno

Манбага кўра, 33 ёшли футболчи бўлажак жамоаси билан шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтган. Ҳозирда томонлар трансфер ҳужжатларни расмийлаштирмоқда. Унинг “Ал-Иттифоқ”га трансфери келаси ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.

Мерсисайд клуби Жорданнинг сотувидан 12 миллион евро ишлаб олади. Ярим ҳимоячининг ўзи эса Саудия клубида ҳафтасига 800 минг евро маош олади.

Хендерсон ўтган мавсум “Ливерпуль” таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!