"Ливерпуль" оғзидаги ошни олдирмоқчи эмас

BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" раҳбарияти ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум билан амалдаги келишувни узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборди.

Олдинроқ, нидерландиялик футболчи хизматларига "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Янги шартномага кўра, Вейналдум "Ливерпуль"да 2025 йил ёзигача тўп суриши мумкин.

Жорий мавсумда Вейналдум АПЛ баҳсларида 28 та ўйинда 3 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!