Лапорта Бартомеудан ўч олмоқчи

  • 10 сентябрь, 2021, 22:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”да молиявий инқироз давом этмоқда. Клуб президенти Жоан Лапорта турли усулларни қўллаётган бўлса-да, вазиятни ўнглай олмаяпти. Клуб футболчиларнинг маошини пасайтирди, бир неча ўйинчиларни сотиб юборди. Ҳатто клубнинг тирик афсонаси Лионель Мессидан воз кечди. Барибир вазият оғирлигича қолмоқда. 

Tecno

Лапорта инқирознинг  юзага келишида аввалги раҳбар Хосеп Мария Бортамеу ва у билан ишлаган бошқарув мутасаддиларини айбламоқда. Ҳозирги раҳбар уларни судга беришга қарор қилган.

Ана шу мақсадда Лапорта жиноий ишлар бўйича адвокат Хосеп Рамон Сорнини ёллади.

Бу мутахассис Бартомеу даврида 487 миллион евролик зарар қаердан пайдо бўлганини аниқлаши керак. Ҳозир ҳам каталонияликлар пул йўқотишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!