Ла Лига. "Эспаньол" "Валенсия" билан ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Ла Лиганинг 6-тури доирасидаги баҳсларга старт берилди.
"Эспаньол" - "Валенсия" тўқнашуви якунига етди ва унда жамолара дурангга имзо чекди - 2:2.
Майдон эгалари беллашувнинг сўнгги дақиқаларидаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Маълумот учун, Каталония клуби дастлабки 6 тур давомида фақатгина турнир жадвали етакчиси "Реал Мадрид"га қарши ўйинда мағлубиятга учради. "Валенсия" эса ўтган турлар давомида 2 маротаба ғалаба қозонди, 2 та баҳсда дуранг ўйнади ва 2 ўйинда рақибларга имкониятни бой берди.



Фикрлар