
Ла Лига. "Атлетико Мадрид" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади
Испания Ла Лигасининг 2-турида Диего Симеоне бошқарувидаги "Атлетико Мадрид" бу сафар ўз уйида "Эльче"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Матрасчилар" ҳужумчиси Александер Сёрлот 8-дақиқадаёқ ҳисобни очган эди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса меҳмонлар футболчиси Рафаэль Мир Висенте Облак дарвозасини ишғол қилди. Ушбу икки голдан сўнг мухлислар бошқа гол кўришмади (1:1).
Маълумот ўрнида, Мадрид клуби 2 беллашувдан сўнг 1 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалинин 13-ўринини эгаллади.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season

Атлетико Мадрид
- Alexander Sørloth 8'
Тугади
1
:
1
23.08.2025 22:30

Эльче
- Rafa Mir 15'
Фикрлар