
Кутилмаганда “Милан” ва “Челси” трансфери барбод бўлди
“Милан” ва “Челси” 29 ёшли дарвозабон Майк Меньяннинг трансферини амалга оширишга яқин турганди. Франциялик дарвозабон Италия чемпионатини тарк этиб, Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишни маъқул топганди.
Таниқлик журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаси орқали маълум қилишича, бу трансфер барбод бўлди.
Бунга томонларнинг трансфер суммаси бўйича келиша олмагани сабаб бўлган. Миланликлар қўйган нарх лондонликларга маъқул келмаган. “Милан” раҳбарияти эса, “аристократлар”нинг бадал пул миқдорини пасайтириш ҳақидаги сўровини жавобсиз қолдирган.
Европа матбуоти бу трансфер 18 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкинлигини ёзган эди.
Бироқ “Челси” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан дарвозабонга муҳтожлигини инобатга олган “Милан” нархни кўтаришга қарор қилди ва уни туширишдан бош тортмоқда.
Энди “Челси” нуфузли мусобақада таркибда бор дарвозабонлар билан иштирок этадиган бўляпти.
Фикрлар