
Коутиньода АПЛга қайтиши учун 2 та вариант бор
“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо мавсумлар оралиғида яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи АПЛнинг икки топ-клуби қизиқишлар доирасига кириб қолди. Гап "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳақида кетмоқда. Бироқ, “аристократлар” ФИФА томонидан қўйилган трансфер таъқиқи сабаб уни сотиб ололмасликлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо “Барселона” сафига 2018 йилнинг январида “Ливерпул”дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар