Конор МакГрегор қачон октагонга қайтади? Менежери жавоб берди

  • 24 август, 2022, 10:10
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Конор Макгрегор қачон октагонга қайтиши борасида унинг менежери Тим Симпсон маълумот берди.

"Конор кейинги йили катта қайтиш йўлида ҳаракат қиляпти. Ҳозир ҳаммаси идеал тарзда кетмоқда. Унинг оёғи аста-секин тузалалмоқда. Шубҳасиз, Конор фаолиятини тугатгани йўқ. У ҳар куни икки марта машғулотлар ўтказяпти. У бутун жамоаси билан бирга ва доим олдида мураббийлар - фитнес, соғлик, физиотерапия, бокс билан шуғулланадиган йигитлар бор. У жуда жиддий машқларни бажаряпти, қаттиқ ишламоқда. Конор ажойиб "форма"да. Фақат унинг оёғи нормал ҳолатга қайтиши учун баъзи ишларни қилиш керак".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!