Кейн Чемпионлар лигаси тўпурарларига етиб олди
- Зоҳир Тошхўжаев
- Изоҳлар: 0
- Футбол
«Бавария» ва «Арсенал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи тур учрашувидан кейин мюнхенликлар ҳужумчиси Ҳарри Кейн тўпурарлар пойгасига қўшилди.
Иккинчи бўлимда англияли форвард пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасини 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Бироқ германияликлар бу натижани ушлаб қола олмади ва ўйин дуранг билан тугади - 2:2.
Шу тариқа Ҳарри Кейн жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги голлари сонини тўрттага етказди. У тўпурарлар пойгасида Сера Гирасси («Боруссия»), Эрмедин Демирович («Штутгарт»), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») ва Николо Тресольди («Брюгге») натижасини такрорлади.Ушбу футболчиларнинг барчаси мусобақада ҳозирча тўрттадан гол урган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ