Камончиларимиз ўқ узишни Кореяда машқ қиляпти

BEPUL PROPAN

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари йилнинг дастлабки ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Корея Республикасида ўтамоқда.

Режага кўра, ҳамюртларимиз машғулотларни Сувон шаҳрида олиб бормоқда, деб хабар берди  olympic.uz сайти.

Манбага кўра, 8 февралга қадар давом этадиган йиғинга 10 нафар (5 нафардан эркак ва аёл) спортчи жалб этилган.

Машғулотлар март ойидан бошланадиган халқаро мусобақаларга тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради.

Comments

You must be logged in to commet!