
Жозе Моуриньо жамоасидан ажойиб натижа: "Тоттенхэм" - "Лудогорец" 24-0
Европа лигаси гуруҳ босқич 4-турида "Тоттенхэм" ўз уйида "Лудогорец"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Лондонликлар меҳмонлар дарвозасига 24 марта зарба берди. "Лудогорец" эса бирорта ҳам зарба бера олмаган. Бу ҳақда статистика билан шуғулланувчи Squawka Football нашри хабар берди.
Мусобақа гуруҳидаги 4-туридан сўнг Жозе Моуриньо шогирдлари 9 очко тўплади, "Лудогорец" эса бирорта ҳам очко жамғара олмади.
Фикрлар