
Жоау Невеш "Марсель"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоау Невеш "Аталанта"га қарши кечаги (4:0) Чемпионлар Лигаси баҳсида соннинг орқа қисмида жароҳат олди.
Айрим нашрларнинг маълумотига кўра, футболчи келаси ҳафтагача даволанишни давом эттиради.
Шу боис, 20 ёшли португалиялик футболчи Лига 1нинг 5-турида "Марсель"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс.
Бироқ, "Барселона"га қарши муҳим беллашувгача футболчининг тикланиши ҳали ҳамон хавф остида қолмоқда.
Comments