Жоан Лапорта: "Фликни тайинлаш қарорини Деку ва Боян қабул қилди"

BEPUL PROPAN

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ханс-Дитер Фликни бош мураббий этиб тайинлаш жараёни ҳақида фикр билдирди.

"Ким "Барса"нинг навбатдаги мураббийи бўлишини Деку ва Боян (Кркич) ҳал қилган. Албатта, президент сифатида менинг ҳам ўз фикрим бор эди. Менга Флик аввалданёқ жуда ёққанди ва уни таклиф қилишни хоҳлаганман. Мавжуд имкониятдан фойдаланиб, буни Деку билан муҳокама қилдим. Бошқа номзодлар ҳам бор эди, аммо улар Фликни афзал кўришди. Мен уларнинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлардим.

Флик билади: бу — янги босқич ва биз уни иложи борича узоқроқ давом эттиришини хоҳлаймиз. У клубни яхши тушунади, шахсий фазилатлари ҳам аъло даражада. Флик ҳар йили алоҳида ишлаб чиқишни афзал кўради ва келаси мавсумда ишини давом эттиради. Спортив раҳбарият бу борада аллақачон иш бошлаган" — дея таъриф бериб ўтди каталонияликлар президенти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!