Жиру масаласи "Милан"ни ташвишга солмоқда

  • 24 Dec 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Милан” франциялик тажрибали ҳужумчи Оливье Жиру билан шартномани узайтирмоқчи. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома келаси йилнинг ёзида якунига етади.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "россонерилар" 36 ёшли футболчини бошқа клублар ўзига жалб қилиб, унга қулайроқ молиявий шароитларни таклиф қилишларидан қўрқмоқда. Яқин кунларда "Милан" вакиллари Жирунинг агенти билан учрашиб, янги шартнома бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Оливье жорий мавсум “Милан” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!