ЖЧ. Бобоусмон Батуров ҳам ярим финалда!

CHERY AUTO

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров ярим финал йўлида иорданиялик Зияд Иашаш билан жанг қилди. Қувонарлиси, мазкур жанг ҳамюртимизнинг ғаласи (5:0) билан якун топди.

Tecno

Шу тариқа, учинчи боксчимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шаҳобиддин Зоиров ва Миразизбек Мирзаҳалиловлар ҳам медални нақд қилишган эди.

Олдинда эса бизни Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанглар кутиб турибди. Энг сўнгги янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Comments

You must be logged in to commet!