Жанубий Корея. Ашурматовнинг жамоаси пешқадамликни давом эттирмоқда

CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гванью" клуби бу тур сафарда "Ансан Гринерс" билан куч синашди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда жамоалар рақиб дарвозасини  ишғол эта олишмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан ниҳоясига етди.

Tecno

Ашурматов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, 69-дақиқада огоҳлантириш олди. Шу тариқа "Гванью" ҳисобидаги очколар сони 16 тага етди ва жамоа пешқадамликни сақлаб қолди.

"K2" Лига. 8-тур

"Ансан Гринерс" - "Гванью" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!