Асосий мазмунга ўтиш

Ислом Махачев боксда дебют қилиши мумкин

  • Изоҳлар: 0
  • Бокс

Дан Уайтнинг ҳеч қачон UFC жангчилари иштирокида кросс-жанглар ўтказмайди, аммо эҳтимол, дунёнинг энг кучли лигасининг энг яхши жангчиси учун истисно қилиниши мумкин.

Ислом Махачев "Zuffa Boxing" турнирига ташриф буюрган пайтда, боксда дебют қилиш имкониятини Уайтнинг шериги – Турки Аль аш-Шейх билан муҳокама қилган.

"Биз Аль аш-Шейх билан "Zuffa Boxing" жангимни ўтказиш ҳақида суҳбатлашдик. Бу сирми, билмадим, лекин у: "Тайёр бўлганингда менга хабар бер, сен учун барчасини ташкиллаштирамиз," деди. Мен эса рози бўлдим. Фақат MMA усталарига қарши рингга чиқишим мумкин", - деди ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Махачев кейинги жангини 16 август куни "UFC 330" турнирида Иан Гаррига қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ